Немислар “Реал” орзусини барбод қилди

“Реал” раҳбарияти жамоа таркибида ўзгариш қилиб, “Бавария”дан чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвисни трансфер қилмоқчи эди.

Аввалроқ, мадридликлар ёзда ҳимоячи Ферлан Мендини сотиб юбориб, ўрнига канадалик футболчини олиб келишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Bild нашрининг маълум қилишича, “Бавария” мутасаддилари мадридликлар режасини амалга оширишига тўсқинлик қилмоқда. Мюнхенликлар 22 ёшли футболчини Испанияга қўйиб юбормайдиган бўлди.

“Бавария” Дэвисни дунёнинг энг зўр ҳимоячиларидан бири, деб билади ва унинг хизматидан узоқ йиллар фойдаланмоқчи.

Альфонсонинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Унинг трансфер суммаси 70 миллион еврога баҳоланоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!