Невен Суботич энди “Гамбург” шарафини ҳимоя қилади
“Боруссия Д” клуби ҳимоячиси Невен Суботич фаолиятини “Гамбург”да давом эттириши мумкин.
Westdeutsche Allgemeine Zeitung нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 28 ёшли футболчи, тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлгач, январь ойида рурликларнинг Марбелда ўтказиладиган йиғинига бориб қўшилади.
Қайд этиш жоиз, “Гамбург” аллақачон Эмир Спахич ва Клебер Рейс каби ҳимоячилари билан хайрлашиб улгурган ва марказий ҳимоя чизиғида фақатгина Йоан Журу ва мергим Маврай каби футболчилар қолган, холос.
Маълумот ўрнида, “Гамбург” айни пайтда 3 та ғалаба, 4 та дуранг ва 9 та мағлубият билан 13 очко жамғарган ҳолда, Бундеслига турнир жадвалида 16 ўринни банд этиб турибди.
Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши бош мураббий режаларидан ташқарида қолиб, клубни тарк этди
“Бавария” ҳимоячиси фаолиятини “Гамбург”да давом эттириши мумкин
Фикрлар