
“New York Open – 2018” турнирида жуфтлик баҳсларида ғолиблар номи аниқланди
Австриялик Филипп Освальд ва беларуслик Макс Мирний тандеми “New York Open – 2018” турнирининг финал учрашувида Янги Зеландия вакили Артём Ситак ва голландиялик Уэсли Коольхоф билан рақобатлашди.
Филипп ва Макс мазкур учрашувда рақиблари устидан 6:4, 4:6, 10:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа бош совринини қўлга киритди.
Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилган турнирда зафар қучган Освальд ва Мирний 36.230 АҚШ доллари ва 250 рейтинг очкосига эга бўлди.
Фикрлар