Неймар “Барса”га судда ютқазди. Энди у олган миллионларини қайтаради

ПСЖ ҳужумчиси Неймар собиқ клуби “Барселона”ни 43,6 миллион евролик бонус иши бўйича судга берганди.

Суд футболчининг даъвосини асоссиз, деб топди ва ишни “Барслона” фойдасига ҳал қилди. Неймар 2017 йилда ПСЖга ўтиб кетганига қарамай, 2016 йилда “Барселона” билан шартномани узайтиргани учун 43,6 миллион евро миқдорида бонусни тўлиғича унга берилишини талаб қиляпти.

Суриштирувларда Неймарнинг ўзи “Барселона”дан ортиқча маблағ олгани аниқланган ва суд қарорига кўра бразилиялик футболчи каталонияликларга 6,7 миллион еврони қайтариб беришга мажбур.

Неймар нега хафа?

Неймарнинг янги имижи интернетни портлатди (фото)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!