Неймар “Барса”ни судга судраяпти

  • 13 Nov 18:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона”дан 43,6 миллион евро миқдорида бонус талаб қилиб, судда ютқазган бўлса-да, ўз талабидан қайтмаслигини ва аппеляция беришини маълум қилди.

Tecno

Гап шундаки, Неймар 2016 йили каталонияликлар билан шартномани узайтиргани учун 43, 6 миллион евро бонус талаб қиляпти. Суд бу ишни кўриб чиқиб, “Барселона” фойдасига ҳукм чиқарди. Унга кўра, клубнинг футболчидан ҳеч қандай қарзи йўқ, аксинча Неймарнинг ўзи клубга 6,7 миллион евро ортиқча олинган пулни қайтариши керак.

Табиийки, бу ҳукм Неймарни қониқтирмади ва у бонус учун курашни давом эттиради.

Бразилиялик ҳужумчи 2017 йилнинг ёзида шартномасида кўрсатилган бадал миқдори – 222 миллион евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди. Бу трансфер ҳамон рекорд сифатида сақланиб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!