Неймар "Барселона"га қарши ўйинда иштирок эта оладими?

ПСЖ ҳужумчиси Неймар УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич доирасидан ўрин олган "Барселона"га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.

Foot Mercato тарқатган хабарга кўра, ПСЖ мураббийлар штаби бразилиялик футболчининг соғлиги билан таваккал қилмоқчи эмас ва шу сабабли уни 10 март куни бўладиган Париждаги ўйинда майдонга туширишни режалаштирмаяпти.

Неймар ўтган ҳавта якка тартибда машғулотларни бошлаган ва унинг тез орада тўлиқ тикланиш эҳтимоли жудаям кам.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ "Камп Ноу"да бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!