Неймар бўйича янгилик чиқди

Дунёга машҳур бразилиялик футболчи Неймар якшанба куни “Вело Клуб” жамоасига қарши бўладиган ўйинда “Сантос” таркибига қайтишга тайёр. Бу ҳақда Ge Globo нашри хабар бермоқда.

Шу билан бирга, ҳужумчи пайшанба куни бўлиб ўтадиган Бразилия чемпионатининг “Атлетико”га қарши навбатдаги ўйини олдидан дам оладиган бўлди. Жамоанинг яна бир муҳим футболчиси Габигол ҳам, катта эҳтимол билан Куритибадаги ўйинни ўтказиб юборади.

Неймар охирги марта икки ойдан ортиқ вақт олдин “Крузейро”га қарши учрашувда майдонга тушган эди.

Декабрь ойи охирида ҳужумчи жароҳатини операция қилдирди ва шу пайтгача формасини тиклаш устида ишлади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил охиригача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!