Неймар: "Бу бола жуда кўп гапириб юборди"
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Тома Меньенинг сўзларига жавоб қайтарди. Бельгияликнинг фикрича, Неймар "Барселона"дан ПСЖга ўтганидан сўнг ўз сеҳрини йўқотган.
"Бу бола жуда кўп гапириб юборди", - дея Неймар жавоб қайтарди ижтимоий тармоқларда ёзилган пост изоҳига.
Қайд этиш лозим, бразилиялик вингер 2017 йилда Париж клуби сафига келиб қўшилган. Ўтган мавсумда у жами 28 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 8 та самарали узатма муаллифига айланган.
Фикрлар