Неймар бугун Парижга етиб келади, бироқ...

Португалияда тиббий кўрикдан мувоффақиятли ўтган Неймар тез орада ПСЖ билан расмий шартнома имзолаши кутилмоқда.

Италиялик машхур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 25 ёшли футболчи бугун оқшом Парижга етиб келади. Бироқ, ПЖС Неймарни аввал хабар берилганидек жума куни эмас, аксинча шанба куни расман оммага таништиради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар парижликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва унга кўра унинг ҳафталик маоши 575 минг еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўз навбатида ПСЖ Бразилия терма жамоаси форварди учун “Барселона”га 222 млн евро товон пули тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!