Неймар бугун ПСЖна ёрдам беролмайди. Чунки...

ПСЖ клуби форварди Неймар бугун Франция чемпионатининг 23-тури доирасидан ўрин олган “Нант”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бразилиялик футболчи ўтган тур “Монпелье”га (5:0) қарши ўйинда жароҳат олган. У энди 24-турда “Лион”га қарши бўладиган ўйинга қадар тикланиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!