Неймар бугундан машғулотларни бошлайди
ПСЖ клуби форварди Неймар бугундан машғулотларга киришади. Бу ҳақда парижликлар расмий твиттери хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли бразилиялик футболчи 2 ой вақтини даволаниш муолажаларига сарфлади. У энди дастлаб якка тартибда шуғулланишни бошлайди.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 9та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар