Неймар фаолиятини ПСЖда тугатмоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг келажаги сўроқ остида турибди. Бразилиялик ҳақида кўплаб миш-мишлар мавжуд. Айрим манбалар уни ёзда Францияни тарк этади ва "Челси"га ўтиши мумкин, дея хабар тарқатмоқда. Аммо "The Athletic" нашри бундай маълумотларни рад қилди. 

Инсайдер Девид Орнштейннинг сўзларига кўра, Неймар фаолиятини ПСЖда тугатмоқчи ва шартнома муддати ўз ниҳоясига етмагунга қадар ҳеч қаерга кетмайди. Унинг парижликлар билан амалдаги битими 2025 йилгача амал қилади. 

31 ёшли вингер мавсумни ажойиб ўтказаётган эди, лекин биргина жароҳат уни мавсум сўнггига қадар майдонга тушмаслигига сабаб бўлди.

gettyimages-1247308582-2048x2048

Маълумот учун, Неймар ПСЖ сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва шерикларига 17 та голли пас берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!