Неймар Франция кубоги чорак финалида ПСЖга ёрдам беролмайди

ПСЖ форварди Неймар Франция чемпионатининг 1/4 финалидан ўрин олган "Дижон"га қарши ўйинда иштирок этолмайди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи 1 февраль куни чемпионатнинг “Монпелье”га қарши баҳсида олган жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаган. Айнан шу сабаб у парижликларнинг сўнгги 2 та баҳсида ҳам иштирок этмади.

Бош мураббий Томас Тухель ҳам Неймарнинг соғлиги борасида таваккал қилишни хоҳламади ва шу боис унинг тўлиқ тикланиб олиши учун вақт беришга қарор қилди.

Маълумот учун, "Дижон" – ПСЖ учрашуви 12 февраль куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)