Неймар Испания чемпионатида ғолиб чиқиш йўлини айтди
Ads
 
 
"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатида ғолиб чиқиш учун асосий рақобатчи "Реал"га эътибор қаратмасдан, каталонияликлар ўз ўйинини кучайтириши лозимлигини айтди.
 
-"Барселона" фикрини жамлаган ҳолда, "Реал" ҳақида ўйламаслиги керак, - деди Неймар. - Биз ўтган мавсумда мадридликлардан анча очко ўзиб кетган бўлсак-да, чемпиолик масаласини сўнгги ўйинларда ҳал қилганмиз. Испания чемпионати мураккаб. Айниқса, кучли учликда бораётган жамоалар хотиржам бўлолмайди. Чемпион бўлиш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак.
 
Испания чемпионатининг 16-тур якунларига "Барселона" 34 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Реал" эса каталонияликлардан бир ўйин кам ўтказган ҳолда уч очкога илгарилаб кетган.