Неймар Каземирони масхара қилди

Неймар яқинда бўлиб ўтган "эл-класико"да "Барселона"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган "Реал" футболчиси Каземирони масхара қилди. 

Неймар: "0:4 ҳақида нима дейсан" 

Каземиро: (жаҳл билан) "Энди биз терма жамоадамиз. Бу ҳақда менга гапирма!" 

Неймар: (норози оҳангда): "Жамоанг тўртта гол ўтказиб юборди. Лекин сен ҳали ҳам терма жамоадасан" 

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер Каталония клуби шарафини 2013 ҳамда 2017 йиллар оралиғида ҳимоя қилган. 

 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!