Неймар Коутиньога янги жамоа топиб беради

ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона”да ишлари юришмаётган ҳамюрти Филиппе Коутиньога янги иш топишида кўмаклашадиган бўлди.

El Nacional нашрининг хабарига кўра, Неймар Коутиньони ПСЖга олиб келишни режалаштирган.

Машҳур ҳужумчи Париж клуби раҳбариятига мурожаат қилиб, тажрибали плеймейкерни трансфер қилиш масаласини кўриб чиқишни сўраган.

Каталонияликлар эса жамоада энг катта маош олаётганлардан бири бўлган Коутиньодан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи.

Аввалроқ, ярим ҳимоячига “Ньюкасл”дан жиддий таклиф бўлганди. Бироқ, Филиппе уни қабул қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!