Неймар кутилмаган қарор қабул қилди

CHERY AUTO

2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига етакчилик қилиши кутилаётган Неймар Европага қайтиш имкониятига эга бўлганди.

Tecno

“Ал-Ҳилол”даги муваффақиятсиз фаолиятидан кейин шу йил бошида юртига қайтиб, “Сантос” таркибига қўшилган 33 ёшли ҳужумчига “Марсель” оғиз солган эди.

Франция вице-чемпиони янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда ва ёзда таркибини сезиларли даражада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Таниқли инсайдер Саша Тавольери Неймар ва “Марсель” муносабатларига ойдинлик киритди.

- Неймарнинг “Марсель”га келишини инкор этамиз. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, - деб ёзди Саша Тавольери ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Неймар “Сантос”га қайтганидан бери жами 16 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва битта ассист расмийлаштириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию