Неймар: Мен ПСЖда бахтлиман, бу ерда ҳудди ўз уйимдек
Ads

ПСЖ клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар чемпионатнинг кеча бўлиб ўтган “Тулуза”га (6:2) қарши бўлиб ўтган баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Парк де Пренс”да фантастик муҳит ҳукмрон. Бунинг учун барча ишқобозлардан, жамоанинг кўрсатган ўйинида ва барча жамоадошларимдан миннатдорман.

Мен ПСЖда бахтлиман ва бу ер ҳудди ўз уйимдек. Имкон қадар тезроқ жамоага мослашишга ва ўзимнинг оптимал жисмоний ҳолатимни тиклашга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки бу қўлимдан келади”, - дейди Неймар Canal + телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли бразилиялик футболчи кечаги баҳсда рақиб дарвозасига 2та тўп киритиш билан бирга жамоасининг яна 2та голига ассистентлик қилишга ҳам мувоффақ бўлди.