Неймар: "Менинг энг катта орзум..."

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси юлдуз ҳужумчиси Неймар ўзининг футболдаги орзуси ҳақида гапирди.

"Менинг катта орзум бор – жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш. Бу мағлубият биз учун жуда аламли бўлди. Лекин бу футбол. Мана шу ҳикоялар учун биз ушбу спортни яхши кўрамиз", - дея Неймарнинг сўзларини келтиради "Infobae" нашри.

Эслатиб ўтамиз, "ЖЧ-2022"да "пентакампеонлар" чорак финалда Хорватияга 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди. Қўшимча бўлимларда Неймар гол урди, аммо хорватлар ирода намойиш этишга муваффақ бўлди. Финал ҳуштаги янграганидан кейин Неймар кўз ёшларини тийиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!