Неймар нега Мбаппени ёқтирмаслиги маълум бўлди

ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе бир бирини ёқтирмайди. L’Équipe нашрининг ёзишича, улар жамоадаги муҳит бузилмаслиги учун ўзини тийиб юришга мажбур бўлмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Неймар франциялик ёш футболчининг такаббурлигини ёқтирмайди. Мбаппе муҳим учрашувларда кўп худбинлик қилади ва ўзидан қулай позицияда турган бразилиялик юлдузга тўп узатмайди.

Мбаппега Неймарнинг жамоадаги таъсири ошиб бораётгани ёқмаяпти. Шунингдек, маҳаллий  футболчи сифатида клуб раҳбариятидан аргентиналик футболчиларни йўқотишни сўрагани ошкор бўлди. Ҳозир фақат Лионель Месси қолди.

Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, Лионель Месси ва Серхио Рамос каби тажрибали ўйинчилар аралашганига қарамай, икки ҳужумчини муросага келтириб бўлмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!