Неймар нега Мессига қўнғироқ қилди?

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар “Барселона” сардори Лионель Месси билан боғланиб, уни Парижга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи бўлгани ойдинлашди.

Маълумотларга қараганда, бразилиялик ҳужумчи дўстига Париждаги қизиқарли ҳаёт, клубнинг устунликлари, жамоа футболчилари ҳақида гапириб, уни ПСЖга ўтишга ундаган. Неймар собиқ жамоадоши билан яна бир клубда тўп тепмоқчи. У Мессининг келишига ишонган ҳолда, ПСЖ билан янги битим тузишга розилик берганди.

Лионель Месси ҳали келажаги борасида бир қарорга келмади. Кўп нарса 7 март куни бўладиган сайловда қайси мутахассис клуб раҳбарига айланишига боғлиқ. Аргентиналик тўпурар қарорини мавсум якунлангач, айтишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!