Неймар оилавий муаммо сабаб Бразилияга кетди, ПСЖ устози унинг тезроқ қайтишидан умидвор

 

ПСЖ жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери клуб ҳужумчиси Неймарнинг Бразилияга кетиб қолгани ҳақидаги вазиятга изоҳ бериб, тез орада Франция пойтахтига қайтишига умид билдирди.  

“Неймар шанба куни “Лилль”га қарши ўйин олдидан менга қўнғироқ қилди. У менга унинг оиласида бир нима содир бўлганини айтди ва муаммони ҳал қилиш учун клуб рухсати муҳим эканини таъкилади.

Мен ва спорт директори ўзаро маслаҳатлашиб, унинг Бразилияга йўл олишига рухсат бердик. Умид қиламанки, у 3–4 кундан кейин Парижга қайтади”, – деди Неймар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!