Неймар ПСЖ мухлислари билан муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди

ПСЖ форварди Неймар Париж клубидаги вазияти, муҳлислар билн муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Менинг ПСЖга трансферим - футбол фаолиятимдаги энг ёрқин вазиятлардан бири. Клуб мухлислари мени жуда яхши қабул қилишган. Менимча, улар билан муносабатларимиз фақат яхшиланиб бормоқда.

Ўтган йили нималар бўлганини барча яхши бўлади. Аммо бу ўтмишга айланди. Бугун мен ПСЖ футболчисиман. Бу ерда бор кучимни бериб ўйнашда давом этаман.

Мавсум ПСЖ учун омадли бўлиши мумкин. Бизнинг ажойиб мухлисларимиз бор. Улар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишади деб ўйлайман", - дея айтиб ўтди Неймар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!