Неймар ПСЖда қолиши мумкин. Чунки...

  • 24 июль, 2019, 16:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ форварди Неймар янги мавсумни ҳам парижликлар сафида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ҳеч бир клуб 27 ёшли бразилиялик футболчига жиддий харидор бўлмаяпти ва шу сабабли у жамоада қолиши мумкин.

Ҳозирча Неймарнинг  трансфери бўйича фақатгина "Барселона" ва "Реал" Франция чемпиони билан музокаралар ўтказган холос. Каталонияликлар Неймар эвазига Иван Ракитич ва Филиппе Коутиньони, мадрдидликлар эса Гарет Бэйлни таклиф қилишган. Бироқ, ПСЖ ушбу трансфер ортидан мўмай пул ишлаб олишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни 2017 йил “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!