Неймар ПСЖнинг пуллари кўзларини кўр қилиб қўйганини тан олди, у "Барселона"га қайтмоқчи

Ўтган ёз 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган ҳужумчи Неймар яна “Барселона”га қайтмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 26 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар сафига ўтганидан ҳафсаласи пир бўлган ва буни каталонияликлар раҳбариятига ҳам етказган.

Унга кўра Неймар Франция чемпионатининг савиясидан умуман қониқмаяпти. Бундан ташқари футболчи ПСЖнинг пуллари унинг кўзларини кўр қилиб қўйганлигини ҳам тан олган.

Айтиш лозимки, Неймарнинг ортга қайтиши камида 2019 йилдан сўнг амалга ошиши мумкин. Боиси, “Барселона” айни дамда уни сотиб олиш учун бу қадар катта маблағ сарфлай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймарга Мадриднинг “Реал” клуби ҳам харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!