Неймар ПСЖнинг Хитойга борадиган футболчилари рўйхатига киритилди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоанинг Хитойда бўлиб ўтадиган мавсумолди турнесига борадиган футболчилар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда бразилиялик футболчининг Париж клубидан кетиш истаги борлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди. Унга эса собиқ жамоаси "Барселона"дан ташқари шунингдек "Реал", "Ювентус", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар ҳам харидор бўлишмоқда.

Маълумот учун, ПСЖ Неймарни 2017 йил “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган. У ўтган мавсум парижликлар сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!