Неймар қовун туширди. У ўзи орзу қилган финални ўтказиб юбориши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигасининг финали учрашувидан маҳрум этилиши мумкин. Бунга бразилиялик футболчининг “Лейпциг” жамоасига қарши ўтказилган ярим финал учрашувидан сўнг, рақиб ҳимоячиси Марсель Хальстенберг билан футболка алмаштиргани сабаб бўлади.
УЕФА қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида футболчиларнинг ўзаро футболка алмашишига йўл қўйилмайди. Тиббиёт протоколига кўра, бу бир ўйинлик дисквалификация ва 12 кунлик изоляция билан жазоланиши керак.
Неймар ва Хальстенберг футболка алмашаётган жараёни телевизион камераларга тушиб қолган. УЕФА ҳали бу вазият бўйича муносабатини билдиргани йўқ.
Фикрлар