Неймар

ПСЖ клуби форварди Неймар жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 26 ёшли бразилиялик футболчи октябрь ойининг ўрталарида Бразилия ҳамда Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсида жароҳат олган эди.

Катта эҳтимол билан у 26 ноябрь куни “Реал”га қарши бўладиган Мадриддаги ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.