Неймар, Салоҳ ва яна тўрт нафар жаҳон юлдузи АҚШдан қайтмаслиги мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин бир қатор машҳур футбол юлдузлари ўз фаолиятини АҚШдаги МЛС чемпионатида давом эттириши мумкин.

Goal нашри тарқатган маълумотларга кўра, "Ливерпуль"ни тарк этган моҳир тўпурар Муҳаммад Салоҳ, "Манчестер Юнайтед"дан кетиши эълон қилинган Каземиро, шунингдек, Неймар, Кристиан Пулишич, "Манчестер Сити"ни тарк этган Бернарду Силва ва "Коринтианс" ҳужумчиси Мемфис Депай МЛС клубларига йўл олиши кутиляпти. 

Эслатиб ўтамиз, "Коринтианс" ҳозирда жиддий молиявий қийинчиликлар билан юзма-юз турибди ва нидерландиялик ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр. 

АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионати 11 июнь куни Мексика ва Жанубий Африка Республикаси терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!