Неймар
Ads

ПСЖ клуби форварди Неймар 30 июль куни Австралиянинг "Сидней" клубига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бразилиялик футболчи Америка кубогидан олдин Қатарга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида олган жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ эса Неймар “Барселона”га қайтиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 27 ёшли Неймар ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.