Неймар сиёсатга аралашиб қолди

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жуниньо Пернабукано ҳозирги жамоа етакчиси Неймарни қаттиқ танқид қилди.

Неймар президентликка номзодини қўйган ҳозирги ҳукумат раҳбари Жаир Болсонаруни қўллаб-қувватлагани жарима зарбалари билан машҳур бўлган Пернамбуканога ёқмаяпти.

Президентлик сайловида Неймар очиқдан очиқ қўллаб-қувватлаган Болсонару рақобатчиси Луис Инасиу Лула да Силвага ютқазиб қўйди.

- Неймарга ўхшаб фашист сиёсатчиларни қўллаб-қувватлайдиган ўйинчиларни кўрсам кўнглим  озади. Биз қуйидан чиққан оддий халқмиз. Қандай қилиб, қарши томонда бўлишимиз мумкин?, - деди Жуниньо Пернамбукано.

Аввалроқ, Луис Инасиу Лула да Силва Неймар унинг президент бўлишидан қўрқишини, чунки бу сиёсатчи Болсонару бразилиялик юлдузнинг солиқ қарзларини кечиб юборганини билишини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!