Неймар сизга. Фақат шу футболчини бизга беринг!

Франциянинг ПСЖ клуби вингери Неймар сўнгги пайтларда ишончсиз ўйин намойиш этаётгани сабабли парижликлар уни сотиш ҳақида ўйламоқда. 

"Le Parisien" нашри тарқатган хабарга кўра, ПСЖ ўз футболчисини "Барселона" сотувга қўйган Френки Де Йонг билан алмаштириш ғояси ҳақида ўйламоқда. 

Айни вақтда Бразилия терма жамоаси етакчисининг трансфер қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда, Де Йонгнинг эса "трансфермаркт" порталидаги баҳоси 70 миллион евро этиб белгиланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!