Неймар тахминан бир ой майдонга туша олмайди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси сафида Нигерияга (1:1) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Парижликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи тиббий текширувдан ўтказилган. Натижаларга кўра унинг чап тиззасида жароҳат аниқланган. Шифокорлар эса унинг тахминан 4 ҳафтасиз майдонга тушолмаслигини айтишган.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида жами 5 та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!