Неймар терма жамоа сардорлик боғичидан маҳрум этилди
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Копа Америка учун Бразилия терма жамоасининг қайдномасидан ўрин олди. Аммо у терма жамоа сардорлик боғичидан мосуво этилди. Эндиликда "пентакампэонлар"ни Дани Алвес майдонга бошлаб тушади.

"Америка кубогида сардор тажрибали ҳимоячи Дани Алвес бўлади. У Копа Америкага жалб этилган футболчилар орасида энг кўп ўйин ўтказган (135 та) футболчи саналади. Алвес сўнгги бор 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Германияга қарши баҳсда Бразилияни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эди", - дейилади мамлакат футбол федерацияси расмий сайтида чиққан хабарда.

Маълумот учун, Копа Америка 14 июнь куни Бразилия ҳамда Боливия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан старт олади. "Селеасо"нинг гуруҳида шунингдек, Венесуэла ҳамда Перу терма жамоалари ҳам ўрин олган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
29/05/2019 18:12
Касал бу бола. На Роналду, на Месси даражасига етолди. Лекин халитдан касал. Одам ачинадией.