Неймар умумий гуруҳда шуғулланмоқда (ФОТО)

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. У 21 апрель куни бўлиб ўтадиган “Монако”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

neynar

Эслатиб ўтамиз, Неймар февраль ойида жароҳат олган ва шундан буён майдонга тушмай келмоқда.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!