Неймар ва Мбаппесиз ўйнаган ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Франция биринчи дивизиони 10-туридан ўрин олган ПСЖ - "Ренн" учрашуви ўз яунига етди. Унда парижликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, Тухель шогирдлари ҳисобидаги очколар 24 тага етиб, карвонбошиликни давом эттирадиган бўлди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдлвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+2'

    Адриен Ҳуну томонидан йўлланган зарбани ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Меҳмонларнинг навбатдаги уриниши ҳам қайтарилди. Бугун парижлик ҳимоячилар яхши ўйин кўрсатмоқда.

  • 86'

    Кюрзава огоҳлантирилди.

  • 84'

    Ди Мария томонидан жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 81'

    Жереми Доку ўрнига Ромен Дель Кастильо майдонга тушди.

  • 77'

    "Ренн" футболчилари ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 74'

    Жюльен Штефан огоҳлантирилди.

  • 73'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ди Мария Дагбанинг узатмасини голга айлантирди. 

  • 71'

    Террьенинг узатмасини Навас ушлаб олди. 

  • 69'

    "Ренн" бурчак зарбаси амалга оширди. ПСЖ ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришга эришди. 

  • 69'

    Паредес ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди. Аммо ҳакам бу вазиятда ҳаммаси жойида эканини кўрсатди. 

  • 68'

    Юну Буриго ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 67'

    Паредес майдон марказида фол ишлатди. 

  • 64'

    Гирасси ҳужумда фол ишлатди. 

  • 62'

    Кин ўрнига Перрейра майдонга тушмоқда. 

  • 60'

    Траоре ҳужумда фол ишлатди. 

  • 57'

    Силики ўрнига Гренье майдонга тушди. 

  • 54'

    Доку офсайдда қолиб кетди. 

  • 52'

    Дагба яна бир вазиятда қўполлик ишлатди. Ҳакам табиийки, бу гал кечирди. 

  • 49'

    Дагба сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 48'

    "Ренн" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади. 

  • 46'

    Флоренци ўрнига Дагба майдонга тушди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Навас яхши сейвни амалга оширди. 

  • 44'

    Мойзе Киннинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 43'

    Ди Мариянинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ.

  • 42'

    ПСЖ тўпни яхши назорат қилмоқда. 

  • 38'

    Доку яна бир имкониятни кўкка совурди.

  • 37'

    Керер ўрнига Баккер майдонга тушди.

  • 35'

    Докунинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 31'

    Ҳужум вақтида фол ишлатиш навбати Рафиньяга.

  • 29'

    Кин ҳужумда қоидани бузди. 

  • 29'

    "Ренн" бурчак зарбасини амалга оширди. Нзонзининг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 25'

    Ди Мариянинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 23'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Стивен Нзонзи аниқ зарба бера олмади. 

  • 21'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ди Мария аниқ зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

  • 20'

    ПСЖ қисқа паслар билан тўпни ўзида ушлаб турибди. 

  • 17'

    Силики қўполлик ишлатди. Аммо ҳакам жим.

  • 15'

    Ди Мария яхши имкониятдан аниқ зарба берна олмади. 

  • 13'

    Рафинья Гуйе ўрнига майдонга тушмоқда. Жароҳат бўлган, чоғи.

  • 11'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мойзе Кин ҳисобни очди. Унинг зарбаси дарвозабон учун қайтариб бўлмас чиқди. 

  • 8'

    Гбохо ўта хавфли ўйнади. Аммо ҳакам бу сафар карточка кўрсатмади. 

  • 7'

    Докунинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 4'

    Андер Эррера сариқ карточка ишлаб олишга улгурди. 

  • 3'

    "Ренн" дастлабки дақиқалардан фаол комбинацион ўйин намойиш этмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Франция биринчи дивизиони 8-туридан ўрин олган ПСЖ - "Ренн" учрашувининг матнли трансляциясини бошлаймиз. Беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!