Неймар ва Месси "Ренн"га қарши ўйинда даҳшатли даражада ёмон ўйнади

Франция чемпионати 19-туридан ўрин олган "Ренн" - ПСЖ учрашувида меҳмонлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мамлакатнинг энг машҳур нашрларидан бири "Le Parisien" футболчиларга қўйилган балларни тақдим этди. Унга кўра, парижликлар орасида энг юқори баллга Жанлуижи Доннарумма лойиқ кўрилган - 7.

Энг паст баҳо эса Неймарда. Бразилиялик футболчига 10 баллик тизимда 2,5 берилган. Шунингдек, яна бир нечта етакчилар ҳам ўзига умуман ўхшамаган: Рамос - 5, Месси - 4.

"Пари Сен-Жермен" айни пайтда 47 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!