Асосий мазмунга ўтиш

Неймар ва ПСЖ ўртасидаги янги шартнома шартлари маълум бўлди

Изоҳлар: 0

У Парижда қолади.

"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймар билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

ESPN манбасига кўра, бразилиялик футболчи клуб билан беш йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши эса 32 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, Неймар ПСЖ спорт ишлари бўйича директори Леонардодан клубнинг кейинги режаларини тақдим қилишни сўраган.

Маълумот ўрнида, Неймар ва Париж клуби ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йил ёзигача амал қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ