Неймар ёки Мартинес? Месси кимни танлади?

“Барселона” клуби катта эҳтимол билан ПСЖ форварди Неймарни ортга қайтариш режасидан қайтади.

Catalunya Radio нашри тарқатган хабарга кўра, бу коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз билан боғлиқ. Қолаверса, жамоа етакчиси Лионель Месси “Барса”да “Интер”даги ҳамюрти Лаутаро Мартинесни кўрмоқчи. Унинг товон пули эса 110 миллион еврони ташкил этади.

Парижликлар эса Неймарнинг трансферини 170 миллион еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!