Неймарга яна бир жиддий харидор чиқди

  • 25 Apr 17:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Англия Премьер-лигаси грандлари нишонида турибди. 31 ёшли форвардни “Челси” хўжайини Тодд Бёли ўз жамоасига чақираётган эди. Энди бразилиялик юдуз учун курашга “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилди.

Аввалги мавқеини тиклашаг уринаётган манчестерликлар келаси мавсум олдидан таркибида жиддий ўзгаришлар қилмоқчи. Манбалар клуб раҳбарияти камида 15 нафар футболчи билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига янги ижрочиларни олиб келмоқчи экани ҳақида хабар тарқатмоқда.

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари Неймарни ҳам АПЛга таклиф қилмоқчи. Footmercato нашрининг таъкидлашича, манчестерликлар бир неча ойдан бери Неймар атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

ПСЖ Неймар билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга. Бироқ, парижликлар анчадан бери катта ундан қутилмоқчи бўляпти.

Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 29 та учрашув майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!