Неймарни энг бадавлат клуб чорламоқда
Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтган “Ньюкасл” ёзда ҳам катта трансферни амалга оширади.
Манбаларнинг хабар беришича, “қарғалар” мавсум якунланиши билан ўз сафига Неймарни қўшиб олишга ҳаракат қилади. ПСЖ Чемпионлар лигасини тарк этганидан кейин клуб раҳбарияти жамоа таркибини қайта шакллантиришни ва асосан ёш ўйинчиларга таянишини билдирган.
Бундан ташқари, жамоанинг юлдузлари парижлик мухлислар томонидан жиддий эътирозларга дуч келаётгани ҳам Неймарнинг кетиш ҳақидаги қарорига таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ, ПСЖ Неймарни трансферга қўйишга тайёрлиги ва улар бразилиялик ҳужумчини 100 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёши 30ни қоралаган қимматбаҳо футболчини бугунги кунда фақат “Ньюкасл” харид қилиши мумкин.
Фикрлар