Неймарни оладиган борми? Уни бешта клубга таклиф қилишди

ПСЖ раҳбарияти мавсум якунланиши билан жаҳон футболидаги энг қиммат трансфер соҳиби Неймарни сотиб юбормоқчи.

Европа матбуотининг ёзишича, воситачилар бразилиялик юлдузни Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишини ташкил қилмоқчи.

Хусусан, агентлар 31 ёшли ҳужумчи хизматларини “Челси”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл”га таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Париж клуби Неймарни 2017 йили  трансфер қилган. Ўшанда Франция гранди “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.

Неймарнинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача тузилган. Бироқ, ПСЖ ўта катта маош олаётган ўйинчидан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!