Неймарни ортга қайтариш

"Барселона" раҳбарияти ҳали ҳам ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, “кўк-анор ранглилар” 29 ёшли бразилиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ортга қайтаришни режа қилмоқда. Агар парижликлар Неймарнинг трансферига Жан-Клер Тодибо ва Усмон Дембеле каби футболчиларни қўшишни талаб қилган тақдирда ҳам “Барса” раҳбарияти бунга рози.

Каталонияликлар Неймарни 2022 йилда, яъни у эркин агентга айлангач таркибга қўшиб олиш режасини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бундан аввалроқ Неймар ПСЖ билан амалдаги шартномасини 2026 йилга қадар узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар бу рост бўлиб чиқса, Неймарни ортга қайтариш "Барса"га орзу бўлиб қолиши мумкин.

"Барселона" Неймарнинг 2013 йилда "Сантос"дан сотиб олган. 2017 йилда эса 222 млн евро эвазига ПСЖга сотган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар