Неймарнинг ҳолати маълум қилинди
Куни кеча матбуотда ПСЖ жамоаси ҳужумчи Неймарнинг аҳволидан хавотирда экани ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақда парижликлар жамоаси бош мураббийи Кристоф Галтье маълумот берди.
"Неймарнинг тўпиғи жаҳон чемпионатида бироз кўкарган ва у даволанаётган эди. Қайтиб келганида ҳам оғриқ борлиги маълум бўлди. Ҳозир Неймар жуда кўп ҳаракат қилмоқда. У ўзининг мослашувчанлигини тўлиқ тиклагани йўқ", - деди парижликлар устози.
Неймар футбол тарихидаги энг қиммат футболчи бўлиб қолмоқда. 2017 йилда ПСЖ бразилиялик футболчи учун "Барселона"га 222 миллион евро тўлаганди.
Эслатиб ўтамиз, у феврал ойида 31 ёшини нишонлайди.
Фикрлар