Неймарнинг либосини сотиб олиш учун Парижда узун навбат юзага келди(фото)

Франциянинг ПСЖ клуби кеча “Барселона”дан 222 млн еврога Неймарни сотиб олган эди.

ПСЖ бразилиялик футболчининг фамилияси туширилган либослар сотувини бошлади. Жамоанинг “Парк Де Пренс” стадионидаги расмий дўкони очилишидан олдин у ерда мухлислар катта навбатни ҳосил қилишди.

Маълумот учун, Неймар парижликлар билан 5 йиллик  шартнома тузди ва янги жамоаси сафида 10-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!