Неймарнинг маошини 50 фоизга қисқартиришмоқчи

Франция профессионал футболчилар ассоциацияси (UNFP) коронавирус пандемияси боис юзага келган чемпионатдаги танаффус вақтида футболчиларнинг маошларини камайтиришни тавсия қилиш учун мамлакат Иқтисодиёт ва молий вазирлиги билан келишиб олди.

"Canal+" ва "beIN Sports" телеканаллари апрель ойида телевизион ҳуқуқлар учун клубларга пул тўламагани вазиятни янада чуқурлашишига олиб келмоқда.

"ESPN" нашри маълумотларига кўра, ойига 10-20 минг евро маош олувчи футболчиларнинг маошлари 20 фоизга, 20-50 минг евро олувчиларники эса 30 фоизга, 50-100 минг евро маош олувчи футболчиларнинг маошларини 40 фоизга камайтириш тавсия этилди.

100 минг евродан кўп маош олувчи футболчилар, жумладан Неймарнинг маошини 50 фоизга қисқартириш фикри илгари сурилди. Касаба уюшмасининг ушбу қарори 10 минг евродан кам маош олувчи футболчиларга тааллуқли эмас эканлигини қайд этиш жоиз.

Маълумот учун, Неймар Париж клубида йилига 31,6 млн евро даромад қилади. Бу Криштиану Роналду ("Ювентус) ва Лионель Мессидан ("Барселона") кейинги учинчи натижа саналади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)