Неймарнинг мақсади аён бўлди
 
"Барселона"нинг бразилиялик суперҳужумчиси Неймар келаси йилга режалари билан ўртоқлашди.
 
- Мен "Барселона" билан бирга келаси йили уч соврин - Испания чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истайман, - деди Неймар. - Биз бунга қодирлигимизга чин дилдан ишонаман.
 
"Барселона" Испания чемпионатида ҳозирча пешқадам "Реал"дан олти очкога ортда қолмоқда. Мамлакат кубоги баҳсларида каталонияликлар нимчорак финал босқичига чиққан. Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида "Барселона" ПСЖ қаршилигини енгиши лозим.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)