Неймарнинг қачон майдонга тушиши маълум бўлди
Аввал хабар берганимиздек ПСЖ ҳужумчиси Неймар жиддий жароҳатдан тикланиб, машғулотларни бошлаб юборди.
Берилган маълумотларга қараганда 27 ёшли бразилиялик футболчи 21 апрель куни бўлиб ўтадиган “Монако”га қарши ўйинда иштирок эта олади.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар