Неймарнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Аввалроқ ПСЖ форварди Неймар кеча Бразилия терма жамоасининг Қатарга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли футболчига ўнг оёқ тўпиқ қисмида пайлар узилиши ташҳиси қўйилган. L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда агар Неймарга жарроҳлик амалиёти талаб этилмаса, унинг тўлиқ соғайиши учун тахминан 3 ҳафтадан 6 ҳафтагача муддат кетиши айтилмоқда.

Бироқ, жарроҳлик амалиёти талаб этилса, у ҳолда биз Неймарни камида 4 ой майдонда кўрмаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!