Неймарнинг яқинлари: У ҳеч қачон Парижда бахтли бўлмаган
Ads

Аввал хабар берилганидек ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадан кетишни истамоқда. Буни унинг яқинлари ҳам тасдиқлашмоқда.

“У ҳеч қачон Парижда бахтли бўлмаган. У ҳеч қачон “Барселона”ни ПСЖ билан тенглаштирмаган”, - дейди бразилиялик футболчининг яқинларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, унга айни дамда “Реал” ва “Барселона” клублари харидор бўлишмоқда. Неймар 2017 йил 222 млн евро эвазига айнан “кўк-анор ранглилар” сафидан ПСЖга кўчиб ўтган эди.